“Ўзгидромет” ўзбекистонликларни ғайриоддий ҳаво ҳодисаси кутаётганини маълум қилди
Бу қизиқ
−
06 Январь 2021 33426 1 дақиқа
Гидрометеорология хизмати маркази ўзбекистонликлар шу кунларда ҳаводаги ғайриоддий ҳодисаларга гувоҳ бўлиши ҳақида хабар берди.
Қайд этилишича, сўнгги кунларда Ўзбекистон аҳолиси ғайриоддий ҳодисани кузатиши мумкин – қор доналари ҳудди тумандан тушгандек ёғади.
“Бу ҳодиса Ўзбекистонда ниҳоятда кам учрайди, кўпинча у қиши барқарор совуқ ҳудудларда кузатилади.
Ушбу ҳодисанинг вужудга келиш сабаби шундаки, у совуқ сибир антициклонининг таъсиридан келиб чиқади. Одатда, бундай синоптик вазиятда ёғингарчилик кузатилмайди”, дейилади Гидрометеорология хизмати маркази хабарида.
Маълумот ўрнида, шу кунларда мамлакатнинг барча ҳудудларида бошқа йиллардагидан юқори совуқ ҳарорат қайд этилмоқда. Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 7 январь куни айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 20 даражагача пасайишини маълум қилди.
Live
Барчаси