Ўзгидромет Тошкентда нега “лойли қор” ёғганини тушунтирди

Жамият

image

Бугун, 17 ноябрь куни тонгда Тошкентда биринчи қор ёғди. Бироқ қор кутилганидек оппоқ бўлмади. Гидрометеорология хизмати маркази нега ифлос қор ёғганига изоҳ берди.

Қайд этилишича, 10:30 да қор қатлами 12 сантиметрни ташкил этган. Қордан намуналар олиниб, текширув ўтказилганда, ифлосланган қор қатламлари (қизғиш лой ранги) кузатилган. 

Маълум қилинишича, ифлосланган қор ёғишига 4 ноябрда Қозоғистон жанубида ва 16 ноябрда Бухоро вилоятида кузатилган қум бўронлари сабаб бўлган.

Ўзгидрометга кўра, агар Тошкентда 14 ноябрда ёғинлар ёғиб ҳаво тозаланган бўлса, Бухоро вилоятида эса ёғингарчилик кузатилмаган. Бугун, 17 ноябрда эса республиканинг бутун худудига шамолнинг тезлашиши ва баъзи жойларда қумли бўрон билан совуқ нам ҳаво массаси кириб келган.

Айтиш жоизки, шамол тезлигидан кўтарилган чанг масофага кўчиб, тупроқ ва қум рангини бўяб, Тошкент шаҳрига чўкди.

Атмосфера ҳавоси таҳлил натижалари кўрсаткичлари: қорнинг pH-9,6 ни ташкил этди-ишқорли муҳит. Одатда  pH-7 бўлади. Электр ўтказувчанлик 73,2 ни ташкил этди, бу анионлар ва катионларнинг унча катта бўлмаган концентрациясидан далолат бўлади ва инсон саломатлигига зиён етказмайди.

Хабарда таъкидланишича, бугун, 17 ноябрь куни соат 5:10 да Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосида муаллақ зарраларнинг кескин ошиши қайд этилган, улар 2.3 PEM'ни ташкил этган. Таъкидланишича, ёғинлар ёғиши ҳавони тозаланишига сабаб бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

лойли қор

Баҳолаганлар

483

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар