Ўзгидромет Тошкент аҳолисига шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳрида яқин 2 соат ичида кучли момақалдироқ билан ёмғир ёғиши, шунингдек шамол тезлиги 12-14 м/с кучайиши кутилмоқда.

Гидрометеорология хизмати маркази шу сабабдан фуқаролардан эҳтиёт чораларни кўришни сўрамоқда.

“Ҳайдовчилардан тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишларини, зарурат бўлмаса ушбу вақт оралиғида автомашинада харакатланишни имкон қадар чеклашларини сўраб қоламиз”, дейилади марказ хабарида.

Бугун, 9 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туриши, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши маълум қилинганди. Пойтахтда шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсиб, ҳарорат кечаси 4-6 даража илиқ, кундузи 11-13 даража илиқ бўлиши айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1851

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг