Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди
Бу қизиқ
−
17 Декабрь
87800Жорий йилнинг 20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Билдирилишича, 20-21 декабрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин. Шамол тезлиги баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.
21-22 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасаяди. Йўлларда яхмалак кузатилади.