Ўзгидромет тезкор ахборот билан чиқди 

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 16-22 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

  • Қуйидаги ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинган:
  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида; 
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида; 
  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида; 
  • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;  
  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари); 
  • Наманган вилояти: Поп туманида.

Шунингдек, 16-17 февраль кунлари А-373 "Тошкент-Ўш" автойўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 18 - 23 м/с гача кучайиши оқибатида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келишига мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг