Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image

Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Ўзгидромет бу бўйича тегишли огоҳлантириш билан чиқди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 26-28 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли Тошкент вилояти Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманларининг (Чотқол тизмасининг тоғлари) тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.


Мақола муаллифи

Теглар

огоҳлантириш Ўзгидромет қор кўчиш хавфи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг