Ўзгидромет шошилинч ахборот эълон қилди
Жамият
−
02 Июль 2022
84462Жорий йилнинг 3 июлида Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-5 июль кунлари республиканинг барча ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши натижасида кундузги ҳаво ҳарорати 30-35 даражагача пасаяди. Бу ҳақда Гидрометерология хизмати маркази хабар берди.
Қайд этилишича, 3-5 июлда фронт кириб келиши ҳисобига республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.
• 3 июль Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида;
• 3-4 июль Бухоро, Навоий вилоятларида;
• 4-5 июль Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида эса айрим жойларда шамол кучайиши 25-28 м/с га етиши мумкин.
LiveБарчаси