Ўзгидромет шошилинч ахборот билан чиқди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 8-11 апрель кунлари Ўзбекистоннинг баъзи жойларида шамол кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.

Унга кўра, 8 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.

9 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Жиззах вилоятларида ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди.

10 апрелда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди.

11 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

4216

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг