“Ўзгидромет” раҳбари ҳам ўз жойида қолди

Жамият

image

Президент қарори билан табиат ресурслари вазирига ўринбосарлар тайинланди. Эндиликда вазирлик таркибига олинган “Ўзгидромет” раҳбари эса ўз жойида қолди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

Унга кўра, Обиджон Қудратов табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.

Бунгача у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг мудири лавозимида ишлаб кулаётган эди.

Шунингдек, Жусипбек Казбеков табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Казбеков Жусипбек Сдикбекович Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

Ундан олдин эса Казбеков Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари эди.

“Ўзгидромет” хизмати марказини уч йилдан бери бошқариб келаётган Шерзод Ҳабибуллаев эса ўз лавозимида, яъни Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги директори лавозимида қолди.

Шерзод Ҳабибуллаев 1976 йилда туғилган бўлиб, 2017 йил июнь ойидан 2020 йилга қадар Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари бўлган.

2013−2017 йилларда эса у АКТ вазирлиги Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш маркази директори лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг