Ўзгидромет май ойи қандай об-ҳаво билан бошланишини айтди
Бу қизиқ
−
30 Апрель 2021
18547Апрель ойининг сўнгги кунларида баҳор фаслига ҳос бўлмаган иссиқ об-ҳаво кузатилди. Бунинг сабаби, Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келишидир. 26-29 апрелда меъёрдан 8-10 даражага юқори бўлди. Кундуз кунлари ҳарорат 34-36 даражага, жанубда ва чўл ҳудудларида 37-39 даражага етди, бу апрель ойи охири учун бўлган рекорд қийматларга яқинлашди, айрим туманларда эса ушбу кунлар учун ҳароратнинг янги рекорди ўрнатилди.
Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, бугун республика ҳудудлари бўйича Каспий денгизидан салқин ва бироз нам ҳаво кириб келиши бошланди. Осмонда булутлар пайдо бўлди, куннинг биринчи ярмида Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларининг айрим туманларида, кечга томон эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 25-28 даража атрофида бўлади.
Эртага фақат республиканинг энг шарқий туманларида бироз беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли туманларда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат ушбу даражада сақланиб туради.
Бугун ва эртага баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 29-32 даражагача, жанубда 34-37 даражагача кўтарилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь