Ўзгидромет кўчки хавфидан огоҳлантирди

Жамият 5456
image

Гидрометеорология хизмати маркази бугун, 19 ноябрь маҳаллий вақт билан соат 08:00 дан 20 ноябрь соат 08:00 гача қор кўчкиси хавфи борлигини маълум қилди.

Кўчки денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда – Чимён тоғ зонасида юз бериши мумкин.

Аввалроқ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистонда ноқулай об-ҳаво шароити жорий йилнинг 20 ноябригача сақланиб қолишини маълум қилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 217
Рейтинг: 3
Теглар
t
×