“Ўзгидромет” қор кўчиши хавфидан огоҳлантирди
Жамият
−
20 Февраль 2022
4473Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 28 февралгача қор кўчиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакатнинг тоғли ҳудудларида 2022 йил 19 февралдан 28 февралгача қор кўчиш хавфи эълон қилинган.
“Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси