Ўзгидромет Қамчиқ довонидан ўтувчилар учун шошилинч хабар эълон қилди
Жамият
−
16 Ноябрь 2021 10868 1 дақиқа
Эртага, 17-ноябр куни Қамчиқ довонида кучли ёғингарчилик кузатилади. Туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Марказ маълумотларига кўра, 17 ноябрь куни А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ давони ҳудудида қор кўринишида ёғингарчилик, вақти вақти билан кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин. Туман, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 17–22 метр/секунддан 25-27 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Йўлларда яхвонлик ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 17-18 ноябрда Ўзбекистанга Волга бўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва вилояти) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь