Ўзгидромет дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Бу қизиқ 14057
image
-

Бугун, 2 апрель куни Ўзбекистонга Ғарбий Сибирнинг жанубий ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келади. Шунингдек, кундузи антициклон шарқга қараб силжийди ва Эрон ҳудудидан илиқ ҳаво кириб келиши бошланади Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Эртага, 3 апрель куни илиқ ҳавонинг кириб келиши кучаяди, кечаси ҳарорат 0-5 даражани ташкил этади, кундузи ҳарорат 19-22 даражагача кўтарилади, бу апрель ойи бошидаги ўртача кўп йиллик қийматларидан 2-3 даража юқоридир. Республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат шимолий ҳудудлар бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Якшанба куни нам ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Барча жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда шамол 17-22 м/сгача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 8-13 даражани ташкил этади, кундузи 11-16 даражадан юқори бўлмайди. Шимолий ҳудудларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ва момақалдироқ билан кузатиладиган атмосфера фронти кечқурун бўлиб ўтади.

Тошкент вилоятида ва Фарғона водийсида кечаси ва кундузи 5 апрелда ёмғир ёғиши сақланиб туради.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 4-5 апрелда ёмғир ёғиши кучли бўлади, бунинг ҳисобига ушбу ҳудудларда сел келиши мумкин.

2-4 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг 1600 м дан юқори тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 485
Рейтинг: 3
Теглар
t
×