Ўзгидромет дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди
Бу қизиқ
−
23 Апрель 2021
8123Бугун ва дам олиш кунларида Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Эртага, 24 апрель куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво булутли бўлади. Ёмғир кутилмайди ва ҳарорат деярли ўзгармайди.
Якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво кам булутли бўлади. Кундуз кунги ҳарорат 27° га, жанубда ва чўл ҳудудларида 30° га етади.
Эслатиб ўтамиз, энг илиқ йилларда ушбу кунлардаги ҳаво ҳарорати 32-35°, жанубда 36-38° бўлган.
Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2200 м дан юқорида қор кўчиши хавфи сақланиб қолмоқда.