Ўзгидромет дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

Бу қизиқ

image

Бугун, 22 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг каттта қисмида қуруқ ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат +8…+13 даражани ташкил этади, бу октябрь ойининг охирги ўн кунлиги учун бўлган иқлимий меъёрлардан 8-10 даражага пастдир. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.

Фарғона водийси вилоятлари бўйича ва республика тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёғингарчилик эҳтимоли сақланиб туради. Айрим тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуёшли, лекин салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳарорат меъёрдан паст бўлади.

Эртага кечаси ҳаво ҳарорати -2…+3 даражани ташкил этади, кундуз куни +11…+16 даражадан ошмайди. Якшанба куни ҳаво бироз илиқ бўлади, кечаси 0...+5 даража, баъзи жойларда -2 даражагача, кундуз куни +13...+18 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

560

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг