Ўзгидромет булутларга зарба берилгани ҳақидаги хабарларни изоҳлади

Жамият 26716
image
-

Ўзбекистонда ёғингарчилик бир неча тинимсиз давом этиши ортидан ижтимоий тармоқларда булутларга зарба берилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Гидрометеорология хизмати маркази тармоқдаги хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, булутларга фаол таъсир қилиш дастурлари ҳар бир аниқ ҳудуддаги метеорологик жараёнларнинг интенсивлигини ҳисобга олиш зарур.

Булутларга фаол таъсир қилиш бўйича ишлар кучли ёғингарчилик даврлари ёки кўп миқдорда ёғингарчилик бўлган даврларда мутлақо олиб борилмайди, чунки бу иқтисодий фаолиятга зарар етказиши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистонда сўнгги кунларда кузатилган кучли ёмғирли ҳодисалар туфайли булутларга зарба бериш мутлақ тақиқланган.

Мутахассисларни фикрича бу булутлар жуда ҳам катта массага эга. Бундай булутларга фаол таъсир кўрсатилса, яна ҳам кўп ёмғир ёғиб катта талафотлар рўй бериши мумкин.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1851
Рейтинг: 3
Теглар
t
×