Ўзгидромет ҳафталик об-ҳавони эълон қилди

Бу қизиқ

image

Бугун, 7 февраль куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича об- ҳавони антициклон переферияси белгилайди. Республика бўйича бироз ёмғир ва қор кўринишидаги кучсиз ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати 2-7 даража илиқни ташкил этади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Эртага, 8 февраль куни республика ҳудудига Кавказ ҳудудиларидан салқин ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, шимолда ва тоғли ҳудудларда қор ёғади. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ.

Ҳаво ҳарорати 2 даража совуқ 3 даража илиққача пасаяди, кундузи 3-8 даража илиқ атрофида бўлади.

9 февралда Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчилик бўлади, фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кечаси кучсиз совуқлар сақланиб туради, кундузи эса ҳаво ҳарорати 7-10 даража илиққача аста-секин кўтарила бошлайди.

Ҳафта ўртасидан республика бўйича об-ҳаво ўзгаради, ҳудудларга Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво кириб келади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва ҳаво ҳароратининг меъёрий қийматларидан юқори бўлади, ҳафтанинг охирига келиб, кундузги ҳаво ҳарорати 12-15 даража илиққача, жанубда 18-20 даража илиққача кўтарилади.

Ҳафтанинг катта қисмида кечаси ва эрталаб туман кузатилади.

7-8 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

1232

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг