Ўзгидромет ҳафталик об-ҳавони эълон қилди

Бу қизиқ

image

Ҳафта ўртасида Ўзбекистоннинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Бугун, 16 май куни республика бўйича ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади. Кундуз куни ҳаво май ойи ўрталари учун бўлган меъёрий қийматларгача исийди ва 27-30 даража атрофида бўлади.

Эртага, 17 май куни республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига нам булутли массивлар кириб келиши кутилмоқда, уларнинг ўтишида Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

18 майда нам ҳаво массасининг шарққа қараб ҳаракатланиши республиканинг марказий ва шарқий ҳудудлари бўйича беқарорликни келтириб чиқаради. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида кундуз куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

19 майда фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

20 майда республика бўйича қуруқ ва илиқ бўлади.

Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати 25-30 даража атрофида бўлади, баъзи жойларда 32 даражагача кўтарилади.

18-19 май кунлари тоғларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ҳафтанинг қолган кунларида фақат айрим тоғли ҳудудларда маҳаллий хусусиятга эга бўлган ёмғирлар кузатилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

877

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг