Ўзгидромет ҳафта охирида кутилаётган об-ҳавони маълум қилди
Бу қизиқ
−
07 Май 2021
22351Бугун, 7 май куни республика бўйича булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ва куннинг иккинчи яримда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 25-30 даражани ташкил этади.
Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, эртага, 8 май куни барча ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам. Ҳаво ҳарорати кечаси 13-18 даража, кундузи 28-33 даража атрофида бўлади.
9 май якшанба куни жанубдан булутли массивлар кириб келади, бунинг ҳисобига республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 13-18 даражани, кундузи 25-30 даражани ташкил этади.