ЎзЭОАВМА ва ВВС телеканали ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди
Жамият
−
03 Май 2019
3223Ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни доирасида медиа кунлар ташкил этилади.
“Тараққиёт стратегияси” марказида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси аъзоларининг 2018 йил якунлари ва 2019 йилдаги истиқболли режалар муҳокамасига бағишланган умумий конференцияси бўлиб ўтди.
Конференция кун тартибидан нодавлат электрон оммавий ахборот воситаларининг 2018 йилга мўлжалланган Ривожланиш дастури доирасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда ЎзЭОАВМА аъзоларининг 2019 йилга мўлжалланган иш режаси лойиҳаси тақдимоти, ҳудудий нодавлат телестанциялар эфир дастурларини сифатли медиа-контент билан бойитиш, миллий манфаатларга мос ахборот тарқатиш орқали кўмаклашиш – (телетармоқ) лойиҳаси тақдимоти ва муҳокамаси, нодавлат телерадиоузатувчиларнинг Ривожланиш дастури лойиҳаси муҳокамаси ва шу каби долзарб масалалар муҳокамаси ўрин олди.
Конференцияда шу ва ассоциация фаолиятининг бошқа йўналишлари бўйича маъруза, тақдимот ва ҳисоботлар тингланди.
Муҳокамалар ташкил этилиб, тегишли қарор ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, тадбир доирасида ЎзЭОАВМА ва Буюк Британиянинг ВВС телеканали ўзбек хизмати ўртасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.
LiveБарчаси