ЎзДЖТУ ректори ишдан кетди, аммо ўзининг хабари йўқ 

Жамият

image

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Улуғбек Ботирович Азизов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.

Қайд этилишича, унинг лавозимидан озод этилиши бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган. 

Мазкур қарордан хабардорлигини билиш мақсадида QALAMPIR.UZ ЎзДЖТУ ректори Улуғбек Азизов билан боғланди. Ректор ўзининг лавозимдан озод этилгани ҳақидаги қарордан бехабарлигини айтди. 

Шунингдек, Ҳукумат қарори билан Бухоро муҳандислик-технология институти ректори лавозимини эгаллаб келаётган Нусратулло Ражабович Баракаев ҳам ишдан бўшатилган. 

Маълумот учун, Улуғбек Азизов 2020 йилнинг августидан буён ЎзДЖТУ ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1474

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made