“Ўзбектелеком” АК соҳа ходимларига янги уй калитларини топширди

Бизнес

image

Энг улуғ ва энг азиз байрам – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Қушбеги ва Шайхонтоҳур туманидаги Ибн Сино мавзеларида 210 хонадонли 4 тўққиз қаватли турар-жой бинолари фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Компанияда фаолият юритувчи ходимларга янги хонадонлар калитлари тақдим этилди.

13 август куни Тошкентнинг Яккасарой тумани Қушбеги ва Шайхонтоҳур туманидаги Ибн Сино мавзеларида "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси томонидан қурилган кўп қаватли замонавий уйларнинг фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради "Ўзбектелеком" АК матбуот хизмати.

Турар-жой биноларининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Асрор Ишанходжаев, маҳаллий ҳокимият ва телекоммуникация соҳаси вакиллари ҳамда "Ўзбектелеком" АК раҳбарияти иштирок этди. Шунингдек, тадбирда жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар қатнашди.

"Бугун телекоммуникация соҳасида рўй бераётган ижобий ўзгаришларга назар ташласак, рақамли иқтисодиётга ўтиш ва ундан самарали фойдаланиш кенг миқёсда оммалашиб бормоқда. Бу жараёнда инсон омили юқори ўринни эгаллайди ва бунда ижтимоий қатламга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Соҳада фаолият юритаётган ходимларни доимий рағбатлантириш ва уларни зарур шароитларга эга турар-жойлар билан таъминлаш долзарб масалалардан биридир. Бугун ҳам ушбу турар-жой мажмуасидаги хонадонларни ўз эгаларига топширар эканмиз, уларнинг хонадонларига тинчлик-хотиржамлик, оилавий тотувликни тилаб қоламиз", дейди Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов.

"Мамлакатимиз тараққиёти улкан бунёдкорлик ишларига асос бўлмоқда. Шу қаторда аҳолига имтиёзли кредитлар асосида қулай уй-жой билан таъминлаш асосий вазифалардан бири этиб белгиланди. Буларнинг барчасини эътиборга олган ҳолда мана бугун ҳам туманимизда телекоммуникация соҳаси вакиллари учун янги турар-жой мажмуасидаги хонадонлар ўз эгаларига топширилмоқда. Мақсадимиз ҳар бир оила ана шу хонадонларда тинч ва фаровон ҳаёт кечиришига эришиш",  дейди Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов.

Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси сўнгги йилларда юртимизда юз берган турли соҳалардаги ўзгаришлар ва ислоҳотлар билан том маънода фахрланади.

"Ўйлайманки, ушбу турар-жойларга кўчиб ўтаётганларнинг хотирасида 2021 йил унутилмас лаҳзалар билан муҳрланади. Қолаверса, уларга тақдим этилаётган уй-жойларни мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб туҳфа бўлди, дейиш мумкин. Энг асосийси, яратилаётган бу каби имкониятлар ўз олдига мамлакатимизни рақамли Ўзбекистонга айлантиришни мақсад қилган ходимларнинг иш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади. Негаки, оиласи фаровон инсонда ҳаловат, кўнгли хотиржам инсоннинг эса ишида, фаолиятида унум бўлади", дейди Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Асрор Ишанходжаев.

Янги биноларнинг биринчи қаватларида, шунингдек, 250 ва 218-электрон автомат телефон станциялари жойлашган бўлиб, бу нафақат турар-жой мажмуалари аҳолиси, балки умуман мавзелар яшовчилари учун ҳам телефон хизматларидан фойдаланиш борасида қулайликлар яратади.

Турар-жой мажмуаси кўчанинг қулай қисмида жойлашган бўлиб, бинонинг олд қисмида автомобиллар учун алоҳида тўхташ жойи, шунингдек мажмуада болалар учун махсус ўйингоҳлар қурилган.

 "Компания ходимлари доимо эътибор марказида бўлганмиз. Шаxсан ўзим "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси томонидан ташкил этилган ўқув дастури бўйича, Бонч Бруевич номидаги Санкт-Петербург давлат телекоммуникация университетида таълим олиб, ҳозирги кунда Компанияда ишлаб келмоқдаман. Замонавий лойиҳа асосида қурилган уйлардa барча шароитлар яратилганидан мамнунмиз. Шу боис, барча қулай шароитларга эга ва замонавий уй-жой қурилиши учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Шунингдек, ушбу турдаги турар жой мажмуаси яна кўплаб ходимларимизга фоизсиз муддатли тўлов асосида берилмоқда, бу эса бизларга ҳам ходим, ҳам оддий фуқаро сифатида кўп имкониятлар яратади", дейди Қушбеги мавзесида қурилган янги хонадон соҳиби, Компаниянинг ёш ходимларидан бири – "Ахборот тизимлари" филиали Биллингни маъмурлаштириш хизмати олий тоифали муҳандиси Санжар Тўхтамишев.

Таъкидлаш жоизки, пойтахтимизнинг мазкур уйларнинг фойдаланишга топширилиши Компаниянинг кенг кўламли ижтимоий лойиҳасининг фақат бошланишидир. Кейинги йилларда Юнусобод, Сергели ва Чилонзор туманларида қуриладиган янги турар-жой бинолари навбатда турибди.

MyUZTELECOM: 📱AppStore  📱Google Play

UZTELECOM - миллий оператор.

Ягона call-марказ: 1099

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Техник қўллаб-қувватлаш

 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг