“Ўзбекнаво”нинг собиқ раҳбари вафот этди
Жамият
−
22 Июль 2021
18696Ўзбекистон Маданият вазирлигининг Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази директори сиёсий фанлар номзоди, профессор, “Шуҳрат” медали соҳиби Азамат Ҳайдаров 64 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги хабар берди.
Марҳум 2017 йилдан бугунга қадар Ўзбекистон Маданият вазирлигининг Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Азамат Ҳайдаров 1957 йил 20 май куни Навоий вилоятининг Нурота туманида туғилган. 1980 йил Тошкент давлат Маданият институти, 1996 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Бир неча йиллар масъулиятли вазифаларда, хусусан, Маданият ишлари вазирлигининг Академик ва халқ бадиий жамоалар бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Малака ошириш” факультети декани, “Сиёсий фанлар” кафедраси мудири, Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бош директори, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар республика илмий-методика маркази директори каби лавозимларда жонкуярлик билан меҳнат қилиб, соҳа ривожига катта ҳисса қўшган фидойи мутахассис эди.
QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
LiveБарчаси