“Ўзбекконцерт” директори ташкилот қайси принциплар асосида ишлаётганини айтди (видео)

Маданият-санъат

Хатоларимдан хулоса қилдим – Озода Нурсаидова билан эксклюзив видеоинтервью north_east

Хатоларимдан хулоса қилдим – Озода Нурсаидова билан эксклюзив видеоинтервью

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 16 октябрь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда муассаса директори Одилжон Абдуқаҳҳоров хонандалар Жаҳонгир Отажонов, Абдулла Қурбонов, Шаҳло Аҳмедова, қизиқчи Ҳалима Ибрагимованинг лицензияси қайтарилганини маълум қилди. Жумладан Одилжон Абдуқаҳҳоров шундай дейди: 

“Барчамизга маълумки, бугун мамлакатимизда Муҳатарам Президентимиз томонидан миллий маданий ва маънавий меросни сақлаш, халқаро маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, маданият ва санъат аҳлини қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратиляпти. Шунингдек, юртимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мурожаатларини жойида ўрганиб, муаммолар ечимини топиш ва халқимизни рози қилиш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳам бу ислоҳотлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, ўз фаолиятини ана шундай принциплар асосида олиб бормоқда. 

Барчангизга яхши маълумки, илгари айрим сабабларга кўра тақиққа учраган хонандалар бугун Муҳтарам Президентимизнинг ғамҳўрликлари, бағрикенглиги ҳамда кечиримлилиги боис яна эркин ижодий фаолият юритишларига имкон берилди. Бугунги навбатдан ташқари анжуманимиз ҳам мана шу ишларнинг яна бир намунаси бўлиб, бугундан бошлаб айрим сабабларга кўра, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан лицензияси вақтинча тугатилган бир қатор хонандаларнинг ижодий фаолиятларини давом эттиришлари учун имконият яратилади. Жумладан хонандалар Абдулла Қурбонов, Жаҳонгир Отажонов, Шаҳло Аҳмедова ва қизиқчи Ҳалима Ибрагимовалар бундан буён ўз ижодларини ривожлантириш ва халқимизга астойдил хизмат қилишларини маълум қилганликлари сабаб уларнинг вақтинча олиб қўйилган лицензиялари ва тугатилган лицензияларини қайтарганимизни маълум қиламиз. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг санъат аҳлига бўлган ғамҳўрлиги ва меҳрибонлиги, кечиримлилиги ҳамда эътибори, албатта, соҳа ходимларига бемисл куч-ғайрат ва шижоат баҳш этади. Бундай эътиборга эса асл санъат намуналарини яратиш, халқимизга астойдил хизмат қилиш билангина жавоб қайтаришимиз лозим”. 


Мақола муаллифи

Теглар

Одилжон Абдуқаҳҳоров

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

4.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг