Ўзбекистонда 4 ойда қанча оила бузилгани маълум бўлди
Жамият
−
04 Июнь 2021
62049Ижтимоий ҳаётдаги энг долзарб муаммолардан бири бу оилалардаги ажримлардир. Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда 12 806 та оилавий ажрим қайд этилган. Бу ҳақда Бугун, 4 июнь куни Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Мукаррам Нурматова матбуот анжуманида маълум қилди.
Мукаррам Нурматованинг айтишича, оилалардаги ажримлар оқибатида 20 мингдан кўпроқ бола бугунги кунда тирик етимга айланганини айтиб, айрим статистик маълумотларга ҳам тўхталиб ўтди.
“Ҳозирги кунга қадар 30 ёшгача бўлганлар ўртасидаги ажримлар сони 3674 тани ташкил этмоқда. Бу бизни ёшлар билан янада кўпроқ ишлашга ундайдиган рақамлардир. Оилавий ажралишларнинг энг кўпи оила қурилганидан кейинги биринчи уч йилликда содир бўлмоқда. Мазкур ҳолат умумий ажралишларнинг 25 фоизини ташкил этади”, дейди Мукаррам Нурматова.
Бошқарма бошлиғи сўзида давом этаркан бугунги кундаги ажримларга олиб келаётган омилларга ва мана шу омиллар билан боғлиқ фоизларга ҳам тўхталди.
Кузатишларга кўра, оилалардаги ажримларнинг:
● 48,4 фоизи эр-хотин ўртасидаги жанжаллар;
● 17,4 фоизи оилага учинчи шахснинг (қайнона, қайнота ёки бошқа қариндошларнинг) аралашуви;
● 11 фоиздан ошиқроғи ёшларнинг оила қуришга тайёр эмаслиги;
● 6,3 фоизи моддий етишмовчилик, турмуш ўртоғининг ишсизлиги;
● 5,3 фоизи бепуштлик;
● 5,5 фоизи томонлардан бирининг ичкиликка, гиёҳвандликка ружу қўйиши;
● 3,5 фоизи ички ва ташқи миграция натижасида юзага келмоқда.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган маълумотларга қараганда, мамлакатда 2020 йил давомида ФҲДЁ органларида 28,2 мингта ажрим ҳолатлари қайд этилган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,2 мингтага кам.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь