Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди. Йўқотишлар бор
Спорт
−
10 Сентябрь
2819Испаниялик мураббий Хосе Венансио Лопес FIFA футзал Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган ўзбекистонлик футзалчиларнинг якуний рўйхатини эълон қилди.
Дилшод Раҳматов жароҳати туфайли якуний қайдномадан ўрин олмади, унинг ўрнига таркибга Анасхон Раҳматов жалб этилди.
Жароҳат сабаб Раҳматовдан ташқари Равшан Элибоев, Даврон Чориев ва Суннат Жўраев ҳам мундиалда иштирок эта олмайди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ЖЧдаги иштирокини 14 сентябрь куни Нидерландияга қарши ўйин билан бошлайди. Мундиал расмий очилиш ўйини ҳисобланган ушбу баҳс “Ҳумо Арена”да бўлиб ўтади. Тошкент шаҳрида ташқари мундиал баҳслари Андижон ва Бухоро шаҳарларида ҳам бўлиб ўтади.
LiveБарчаси