Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионати чорак финалидаги рақиби аниқ бўлди

Спорт

image

Бугун, 22 ноябрь куни Индонезияда давом этаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Англияни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 1/4 финалда Франция билан тўқнаш келадиган бўлди.

1/8 финал доирасида ўтказилган Франция-Сенегал баҳснининг асосий вақти 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан якун топди. Пенальтилар сериясида эса Фаранциянинг қўли баланд келди.

Энди 25 ноябрь куни Франция вакиллари Жамолиддин Раҳматуллаев мураббийлигидаги Ўзбекистон билан ярим финал йўлланмаси учун курашади.

Таъкидлаш жоиз, Жамолиддин Раҳматуллаев Англияга қарши ўйиннинг охирги дақиқаларида майдондан чиқиб кетган тўпни тепиб юборгани учун ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланганди. Энди Францияга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасига Раҳматуллаевнинг ёрдамчиси мураббийлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Ўзбекистон Индонезия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг