Сенатор омбудсман этиб сайланди

Жамият 5222
image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиев ўрнига янги раҳбар сайланиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 15 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) этиб Феруза Фарҳодовна Эшматова сайланди. Бу ҳақда "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати хабар берди.

Феруза Эшматова 1979 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. 2000 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Юридик фанлар доктори.

2002-2015 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида фаолият юритган. 2015-2020 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлган. 2020 йилдан ҳозирга қадар Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси сифатида ишлаб келган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 159
Рейтинг: 3.1
t
×