Ўзбекистоннинг яқин қўшнисини оғир сув тақчиллиги кутмоқда

Олам

image
0:00
0:00
download

Яқин йилларда Қозоғистон нафақат газ ва электр энергияси, балки сув тақчиллигига ҳам дуч келади. Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги мутахассислари шундай хулосага келишди. Бу ҳақда “Orda” нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, аҳоли сонининг кўпайиши, иқтисодий ривожланиш ва глобал исиш Қозоғистонда сув танқислигига олиб келади. 2040 йилга бориб истеъмол 46 фоизга ошади ва танқислик 12 куб километргача етиши мумкин. 

“Йилдан йилга саноат ва маиший тармоқларда сувга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда, қишлоқ хўжалиги ҳанузгача сувнинг энг катта истеъмолчиси бўлиб қолмоқда.

Қозоғистоннинг 1543 қишлоғи ёки 544 минг аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланмаган.

Шунингдек, мамлакат 2030 йилга бориб суғориладиган ерлар майдонини уч миллион гектарга етказиши керак. Гидротехника иншоотлари эса жуда эскирган”, дейилади хабарда. 

Сув ресурсларини мониторинг қилиш тизимида ҳам муаммолар мавжуд – республикада зарур бўлган 800 та гидрологик постлардан бор-йўғи 310 таси фаолият кўрсатмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

751

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг