Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қайси ойда энг юқори бўлганлиги маълум бўлди

Жамият 1921
image
-

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 32,6 млрд. АҚШ долларни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикасининг ойлар кесимадаги ташқи савдо айланмаси ҳажми қуйидагича:

1. Январда – 2,3 млрд. АҚШ доллари;

2. Февралда – 2,2 млрд. АҚШ доллари;

3. Мартда – 2,6 млрд. АҚШ доллари;

4. Апрелда – 3,2 млрд. АҚШ доллари;

5. Майда – 4,3 млрд. АҚШ доллари;

6. Июнда – 3,4 млрд. АҚШ доллари;

7. Июлда – 3,6 млрд. АҚШ доллари;

8. Августда – 3,3 млрд. АҚШ доллари;

9. Сентябрда – 3,3 млрд. АҚШ доллари;

10. Октябрда – 4,4 млрд. АҚШ доллари.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 28,2 млрд. АҚШ долларига тенг бўлгани ҳамда бунинг асосий қисми Хитой билан савдо муносабатларга тўғри келгани ҳақида хабар берган эдик.

Озода Чориева

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 3.2
t
×