Ўзбекистоннинг шарқий вилоятларида булдуруқ кузатилмоқда

Жамият

image

Бугун, 30 декабрь куни Ўзбекистоннинг шарқий Наманган, Андижон ҳамда Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида кучли булдуруқ ҳодисаси кузатилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар каналида хабар берилди.

Булдуруқ – бу янги атама эмас. Ўзбек халқида азалдан “бир булдуруқ, уч қорга татийди” деган нақл юради. 

“Бу ҳодиса куз-қиш мавсумларида совуқ оқимнинг чекинишидан сўнг, антициклон переферияси даврида юзага келади. Антициклон перефериясида ҳавода нисбий намликнинг ўта юқорилиги(ўта қалин туман), сезилар-сезилмас ҳудудга хос шамоллар ҳамда ҳаво ҳароратининг -5 даражадан паст совуқ бўлган пайтда кузатилади. Бу пайтда кўринувчанлик кескин чекланиб, ҳавода сув буғлари кристализациялашади. Физикада бу, сублимация ҳодисаси дейилади. Сув буғининг буғ ҳолатдан қаттиқ ҳолатга ўтиш жараёни. Натижада, ҳавода кристализациялашган заррачалар енгил шамол кучи таъсирида дарахт шохлари, симёғоч ва майса устига ёпишади”, дейди саҳифа муаллиф докторант Э. Абдулаҳатов.

Булдуруқнинг водий вилоятларида давом этиши 30-31 декабрь кунлари ҳам кузатилиши мумкин. Антициклон переферияси бутунлай чекингандан сўнг, ҳодиса кузатилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

булдуруқ

Баҳолаганлар

993

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг