Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси кўпайди

Жамият

image

Ўзбекистон олтин-валюта захираси 1 сентябрь ҳолатига 35 млрд 433 млн долларни ташкил қилди ва ўтган бир ойда 320,2 млн долларга кўпайди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги захира активлари (конвертация қилинувчи хорижий валюталарда) миқдори бир ой давомида 762,1 млн долларга қисқариб, 12 млрд 429 млн долларга тушиб қолган.

Олтин-валюта захирасидаги ўсиш соф ҳисобига бўлган. Бир ойда Ўзбекистоннинг олтин захираси 11,8 млн трой унциядан 12,1 млн трой унцияга етган. Олтин заҳираси нархи 21,8 млрд долларга етган. Августга нисбатан ўсиш 331, млн долларни ташкил қилган.

Марказий банк маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси соф халқаро захиралари 2021 йил бошига нисбатан 20,5 млн. долларга ёки 0,1 фоизга ошди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1891,10 доллардан 1814,30 долларгача ёки 4,1 фоизга пасайиши халқаро захиралар таркибидаги олтин қийматининг 0,9 млрд. долларга камайишига сабаб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

230

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг