Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси 1,3 млрд долларга ошди

Жамият 2201
image
-

Жорий йил 1 июнь ҳолати бўйича, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 35 млрд 518,2 млн долларни ташкил этмоқда. Бу ўтган ойга нисбатан 1 млрд 327 млн долларга кўп. Бу ҳақда Марказий банк сайтида маълумот берилган.

Ўтган бир ой давомида захиралардаги олтиннинг соф ҳажми 11,7 млн. унциядан 11,3 млн унциягача қисқарганини кузатиш мумкин.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари таркибининг жуда катта қисми хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Хорижий валюта активлари ҳам ўтган давр мобайнида 579 миллион долларга ошган. Республика халқаро захираларида 2021 йилнинг 1 май ҳолатида олтин 21 млрд 454 млн долларни, хориж валюта активлари эса 13 млрд 679 млн долларни ташкил этмоқда.

Маълумот учун, 1 унция 31,1 граммга тўғри келади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 83
Рейтинг: 3
t
×