Ўзбекистоннинг ХМТ олдидаги қарзини тўлаш учун муддат белгиланди

Жамият 19884
image

Ўзбекистон 2024 йилгача Халқаро меҳнат ташкилотига 750 минг Швейцария франки миқдоридаги қарзини тўлаши керак. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг халқаро меҳнат ташкилоти (хмт) олдидаги аъзолик бадалидан қарздорлигини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилган.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Халқаро меҳнат ташкилоти олдидаги аъзолик бадали тўловлари бўйича аввалги йилларда юзага келган 747 минг 400 Швейцария франки миқдоридаги қарздорлик 2024 йилга қадар босқичма-босқич қопланиши лозим.

Бу таклиф Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан берилган. 

Қарорга кўра, қарздорлик 2022-2024 йиллар давомида Ўзбекистон давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1046
Рейтинг: 3
t
×