Ўзбекистоннинг қайси шаҳрида аҳоли сони энг кўплиги маълум қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон шаҳарларида аҳоли сони қанчалиги маълум қилинди.  2023 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикадаги доимий аҳоли сони 36 миллион 24,9 минг кишини ташкил этган. Энг кўп аҳолига эга шаҳарлар алоҳида рўйхати тузилган бўлиб, ундан 10 та шаҳар аҳолиси ҳақида маълумот берилган. Уларнинг орасида Наманган 672,2 минг нафар аҳолиси билан биринчи ўринни эгалламоқда. Рўйхатдан Термиз шаҳридан кам аҳолига эга шаҳарлар ўрин олмаган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Доимий аҳолиси сони энг кўп бўлган шаҳарлар қуйида келтирилган:

Наманган шаҳри – 678,2 минг киши;

Самарқанд шаҳри – 573,2 минг киши;

Андижон шаҳри – 468,1 минг киши;

Нукус шаҳри – 334,6 минг киши;

Фарғона шаҳри – 305,6 минг киши;

Қарши шаҳри – 289,6 минг киши;

Бухоро шаҳри – 289,2 минг киши;

Қўқон шаҳри – 264,1 минг киши;

Марғилон шаҳри – 246,7 минг киши;

Термиз шаҳри – 195,9 минг киши.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг