Президент қанча ҳудудга Интернет ҳам, мобил алоқа ҳам етиб бормаганини айтди

Жамият

image

Ўзбекистон бўйлаб 118 та қишлоққа Интернет ҳам, мобил алоқа ҳам кириб бормаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Astrum” академиясида IT соҳаси вакиллари билан мулоқот чоғида маълум қилди. 

Қайд этилишича, хорижий ҳамкорлар билан бирга мактаб, лицей, коллеж, техникум ва олийгоҳларда ўқувчи ва талабаларнинг IT кўникмаларини шакллантириш бўйича “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси амалга оширилмоқда. 

Президент у дастур келгусида ҳам давом эттирилишини айтиб ўтган.

"Келгуси беш йилда мамлакатимиз IT хизматлари экспортини 1 миллиард долларга етказишни режа қилганмиз.

Агар ёшларни IT касбларга ўқитишни тўғри йўлга қўйсак, уларни сифатли инфратузилма, компьютер ва кафолатли буюртма билан таъминласак, албатта, бу маррага бемалол эришамиз", дейди давлат раҳбари.

Бунинг учун қуйидаги 4 та масалани ҳал этиш лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

Биринчидан, интернет қамрови ва сифатини кескин ошириш зарур.

Ҳудудларнинг оптик толали тезкор мобил интернет (4G) билан қамраб олиш даражаси 70 фоиз атрофида. 118 та қишлоқларга Интернет ҳам, мобил алоқа ҳам кириб бормаган.

Иккинчидан, IT соҳасида иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш керак.

Бугунги кунда бундай ёшларнинг стартапларига (230 та) атиги 10 миллиард сўм грантлар ажратилган.

Ёки, компьютер хариди учун 3,5 минг нафар ёшларга кредит берилган бўлса, кафил йўқлиги учун 6,5 мингдан зиёд ёшларга кредит бериш рад этилган.

Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган ва Навоийда IT-паркларни ташкил этиш ишлари якунига етказилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг