Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари борасида позицияси ўзгарадими?

Жамият

image

Аввалроқ, 2018 йил дунёдаги инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича йиллик маърузада (2019 йил 13 март куни чоп этилган) АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи кўп жиҳатдан сезиларли даражада яхшиланганини эътироф этгани ҳақида хабар берган эдик. 

Хўш, Ўзбекистоннинг бу борадаги позицияси ўзгарадими? Вазиятдан бунданда яхшиланадими ё ортга қайтадими? Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тарқатилган расмий ахборотда бу саволларга жавоб берилган. Унда шундай дейилади:

“Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида эришилган натижалар, шубҳасиз, мамлакатда қабул қилинган “2017-2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” доирасида ҳукумат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар билан боғлиқ,  бу эса чуқур демократик ислоҳотларнинг бошланишига олиб келди. 

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини мамлакатда таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришда қатъийдир ва бундан кейин ҳам “аниқ ислоҳотлар” йўлидан боради, шунингдек, амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар яҳлит, барқарор ва ортга қайтмас характерига эга. Шунингдек, республикада инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш институтлари ва механизмларини янада такомиллаштириш, шу жумладан, халқаро ва ноҳукумат ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ишлар давом эттирилади. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлардан келиб чиқувчи энг муҳим топшириқларни амалга оширилишининг ҳал этувчи шартлари шундан иборатдир.  Ушбу ислоҳотларнинг асосий мақсади инсон, унинг эҳтиёжлари ва манфаатлари ҳисобланади”.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ташқи ишлар вазирлиги Инсон ҳуқуқлари

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг