Ўзбекистоннинг Эронга қарши ўйинини россиялик ҳакамлар бошқаради
Спорт
−
13:51 990 1 дақиқа
Ўзбекистонлик миллий терма жамоасининг Эронга қарши учрашувини россиялик ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
FIFA кунлари доирасидаги ўртоқлик ўйинларидан ўрин олган Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув расмийлари маълум бўлди.
Мазкур беллашувни россиялик FIFA ҳаками Кирилл Левников бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Дмитрий Ермаков ва Андрей Веретешкин ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоанинг Эронга қарши баҳси жорий йилнинг 24 сентябрь куни “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.
Live
Барчаси