Ўзбекистоннинг барча ҳудудида коронавирус аниқланди, 1 киши вафот этди
Жамият
−
05 Июнь 2021
5547Кеча, 4 июнь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида коронавирус аниқланиб, бир нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йил 4 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 101 436 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 4 нафари Андижон вилоятида,
- 4 нафари Бухоро вилоятида,
- 6 нафари Жиззах вилоятида,
- 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 2 нафари Навоий вилоятида,
- 2 нафари Наманган вилоятида,
- 24 нафари Самарқанд вилоятида,
- 5 нафари Сирдарё вилоятида,
- 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 6 нафари Фарғона вилоятида,
- 2 нафари Хоразм вилоятида,
- 37 нафари Тошкент вилоятида,
- 128 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 21 нафар,
- Жиззах вилоятида 5 нафар,
- Навоий вилоятида 4 нафар,
- Наманган вилоятида 1 нафар,
- Самарқанд вилоятида 35 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
- Фарғона вилоятида 4 нафар,
- Тошкент вилоятида 219 нафар,
- Тошкент шаҳрида 150 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 97517 (+440) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 696 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3223 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси