Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкори ўзгармаслигича қолмоқда

Олам

image

Хитой ҳамон бошқа давлатлардан катта фарқ билан Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда. Ўзбекистоннинг Хитой билан ташқи савдо айланмаси жорий йилнинг 11 ойи давомида 12,2 миллард АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. 

Агентлик Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП - 10 давлатлар ршйхатини эълон қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 57,3 млрд АҚШ долларига етган.  

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар рўйхатининг биринчи учлигини Хитой (12,2 млрд АҚШ доллари), Россия (8,8 млрд АҚШ доллари) ва Қозоғистон (4 млрд АҚШ доллари) эгаллаган.    

Кейинги ўринни эса нақ 5 йилдан бери савдо айланмасини 5 миллирдга чиқариш илинжида турган Туркия банд эттган (2,8 млрд АҚШ доллари).

Туркиядан унча катта бўлмаган фарқ билан бешинчи ўринда Жанубий Корея Республикаси (2,1 млрд АҚШ доллари) бормоқда. 

Кейинги бешликдан ўрин олганлар билан ташқи савдо айланмаси, ҳатто, 1 миллиард АҚШ долларига ҳам етмаган. Булар: 

•    Туркманистон – 970 млн АҚШ доллари;

•    Германия – 962 млн АҚШ доллари;

•    Қирғизистон – 878 млн АҚШ доллари;

•    Франция – 832 млн АҚШ доллари;

•    Афғонистон – 784 млн АҚШ доллари.


Мақола муаллифи

Теглар

Ташқи савдо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг