Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консули тайинланди

Жамият

шаблон лого копия (31)

Бугун, 9 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг буйруғи билан Отабек Турсинбеков Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикаси Ақтау шаҳридаги Бош консули этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот котиби хабар берди. 

Маълумот ўрнида, Турсинбеков 1987 йилда Нукус шаҳрида туғилган. 2009-2017–йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида турли лавозимларда фаолият юритган.

Шундан сўнг, Турсинбеков 2017-2021–йилларда Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Элчихонаси биринчи котиби сифатида ишлаган.

Хабарга кўра, Ақтау шаҳридаги Бош консулхонанинг консуллик округига Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Манғистау вилоятлари киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг