Ўзбекистоннинг АҚШга 63 фоиз экспорти IT хизматларига тўғри келади
Олам
−
26 Август 2023
4542Ўтган йили Ўзбекистоннинг АҚШга жами экспортининг ярмидан кўпи айнан IT хизматларига тўғри келди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов маълум қилди. 2022 йилда АҚШга товарлар ва хизматлар экспорти 124,5 млн долларга етган бўлса, шундан 79 млн долларлик хизматлар IT соҳасига тўғри келади. Бу жами товарлар ва хизматларнинг 63 фоизига тенг.
“Кейинги йилга АҚШга экспортимизни яна 50 млн долларга оширамиз... Аслида IT хизматларини АҚШга экспорти ундан (79 млн доллар) ҳам кўп, чунки расмий статистика орқали ўтмасдан масофавий хизматлар экспорти билан шуғулланаётганлар сони анчагина, шу жумладан фрилансерлар ҳам”, деб ёзди вазир.
“EPAM каби катта аутсорсинг компанияларидан ташқари, АҚШдаги ватандошларимиз ҳам IT паркда яратилган имкониятлардан фойдаланиб, қўшимча даромад топиши мумкин. Шунинг учун АҚШда юздан ортиқ ватандошлар иштирокидаги очиқ мулоқотда расман ишлаётган муваффақиятли экспортёрларимиз ўз тажрибалари билан бўлишдилар”, деб қўшимча қилган у.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси