Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида қор кўчиши хавфи бор
Жамият
−
16 Март 2022 6116 1 дақиқа
Жорий йилнинг 17-24 март кунлари Ўзбекистондаги 7 та вилоятнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Бу ҳақда Гидрометрология хизмати маркази маълум қилди.
Қайд этилишича, мамлакатда кузатилаётган вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабаб Республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Шунинг учун, тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчилар, дам олувчилар, ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар ва чорва молларини боқувчилар эҳтиёт бўлиши керак.
Асосан, қуйидаги ҳудудларда қор кўчиш хавфи бор:
• Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманлари;
• Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманлари;
• Самарқанд вилояти: Қўшработ, Нуробод, Самарқанд, Ургут, Булунғур туманлари;
• Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманлари;
• Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ тумани ва Чотқол тизмасининг Чимён тоғлари;
• Наманган вилояти: Поп тумани ва Қамчиқ довони ҳудуди;
• Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманлари.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь