Ўзбекистоннинг 6 вилоятида ер силкиниши қайд этилди

Жамият 20521
image
-

Бугун, 13 апрель куни Тошкент вақти билан 10:42 да (Гринвич бўйича 05:42 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Унинг таъсири Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида сезилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилмоқда. 

Зилзила координаталари: 36,71 градус шимолий кенглик; 70,73 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,4. Чуқурлик – 191 км. Зилзила эписентридан Тошкентгача масофа 523 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Андижон: 474 км, 2 балл;
  • Фарғона: 419 км, 2 балл;
  • Гулистон: 453 км, 2 балл;
  • Жиззах: 455 км, 2 балл;
  • Самарқанд: 464 км, 2 балл;
  • Термиз: 312 км, 2 балл.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкент вақти билан соат 09:28 да, Термизда зилзила содир бўлганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 604
Рейтинг: 3.1
t
×