Ўзбекистоннинг 4 санъаткори “Тожикистон халқ ҳофизи” бўлди (видео)
Маданият-санъат
−
18 Апрель
46167Бугун, 18 апрель куни Душанбеда жойлашган "Қасри Миллат" саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи доирасида бир гуруҳ санъаткорларга мукофот топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Тожикистон Президентининг фармони билан тожик-ўзбек маданият соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун 4 нафар ўзбекистонлик санъаткор – Муножот Йўлчиева, Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков ва Оғабек Собиров Тожикистон халқ ҳофизи фахрий унвони билан тақдирланган. Шунингдек, ўзбек актёри Ёдгор Саъдиев ҳам Тожикистон халқ артисти унвонига лойиқ кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида тарихий ҳужжат – Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланиши маълум қилинганди.
Райҳона Улканбаева