Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги экспорт ҳажми очиқланди
Жамият
−
14 Январь 2021
47032020 йилда Ўзбекистонда экспорт ҳажми 15,1 млрд долларни ташкил этган. Бу ҳақда АОКАда айни дақиқаларда ўтказилаётган матбуот анжуманида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов маълум қилди:
“Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2020 йилнинг якунлари бўйича асосий воситаларга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 101,5 фоизни ёки 6,6 млрд долларни ташкил этди.
Инвестиция дастури доирасида 197 та лойиҳа амалга оширилди ва шунинг ҳисобига 38 минг иш ўрни яратилди. Бундан ташқари, ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида жами 59,1 трлн сўмлик 10 586 та лойиҳа амалга оширилди ва бу 131,5 минг янги иш ўрни ташкил этилишига имкон берди”, дейди у.
Воитовга кўра, ташқи савдо фаолияти кўрсаткичларини кўриб чиқилса, 2020 йил якунига келиб, экспорт ҳажми 15,1 млрд долларни ташкил этган. Шунингдек, 47 турдаги янги маҳсулотларни экспортга етказиб бериш йўлга қўйилган.
LiveБарчаси