Ўзбекистоннинг 10 ҳудудида коронавирусга чалинганлар кўпайди
Жамият
−
22 Сентябрь 2020
158512020 йил 22 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 232 нафарга ошиб, 52 491 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 78 нафари Наманган вилоятида;
• 61 нафари Тошкент шаҳрида;
• 19 нафари Тошкент вилоятида;
• 16 нафари Андижон вилоятида;
• 12 нафари Жиззах вилоятида;
• 11 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 10 нафари Қашқадарё вилоятида;
• 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
• 9 нафари Самарқанд вилоятида;
• 7 нафари Хоразм вилоятида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор (эркак ва аёл) вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 48 606 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 445 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 536 нафари оғир, 283 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси