Ўзбекистонликларнинг Россияда ишлашига доир битим тасдиқланади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ҳужжат билан жорий йилнинг 17 июнь куни Тошкент ва Москва шаҳарларида дипломатик канал орқали имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида ва Россия Федерацияси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишлари тартиби тўғрисида”ги Битим тасдиқланади.

Таъкидланишича, Россия Федерацияси ҳудудида рўйхатдан ўтиш тартиби РФ ваколатли органлари томонидан қийинлаштирилиши оқибатида (меҳнат фаолиятини амалга ошириш бўйича патент расмийлаштириш) ушбу давлат ҳудудида ўз меҳнат фаолиятини олиб бораётган мигрантларга бир қатор қийинчиликлар юзага келитириб чиқармоқда. Натижада, улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган миграция соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилмоқда.

Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан мазкур Битим ишлаб чиқилиб, томонлар ички ишлар вазирлари даражасида имзоланган.

Мазкур Битим келгусида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерацияси ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан 7 кундан 15 кунгача бўлган муддат давомида меҳнат фаолиятини давом эттириш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштиришда ўз самарасини бериши қайд этилган.

“Шунга кўра, мазкур ҳужжат, келгусида Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ушбу давлат ҳудудида ўз меҳнат фаолиятини олиб боришга катта ёрдам беради”, дейилади ҳужжат шарҳида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

465

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг