Ўзбекистонликларнинг иссиқлик энергиясидан қарзи 2 трлндан ошди

Жамият

image

Айни вақтда Ўзбекистон аҳолисининг иссиқлик энергиясидан 2 трлн 100 млн сўм қарздорлиги бор. Бу ҳақда бугун, 28 октябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсунов маълум қилди.

“Республика бўйича етказиб берилган иссиқлик энергияси учун аҳолининг дебитор қарздорлиги 2 трлн 100 млн сўмга тенг. Иссиқлик таъминоти корхоналарининг газ, электр ва совуқ сувдан қарзи — икки ярим триллион сўмни ташкил этмоқда”, дейди Қурбон Турсунов.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосарининг таъкидлашича, айни вақтда 20 та иссиқлик таъминоти корхонаси ходимлари жойларга чиқиб, аҳолига тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

“Иложи бўлмаган ҳолларда ёзма огоҳлантиришлар тақдим этмоқда, суд органларига мурожаат қилиб, мажбурий тартибда ундириш чоралари кўрилмоқда Аҳолининг тўлов интизомига амал қиладиган қисми 50-60 фоиздан иборат. Қолган 35-40 фоиз аҳолига шу каби чоралар кўрилмаса, тўловни ундириш имконияти чегараланган”, дейди Қурбон Турсунов.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг